Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Паралимпиада-2016. Дониёр Солиев бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида ҳам ўзбекистонлик спортчилар медаллар билан тақдирланадиган бўлди.

Дониёр Солиев узунликка сакраш секторида ўз омадини синаб кўрди. Дастлаб 12 нафар спортчи 3 мартадан уринишни амалга оширишди ва энг яхши натижа кўрсатган атлетлар финалда яна 3тадан сакраш ҳуқуқига эга бўлишди. Ҳамюртимиз саралашда кўрсатган энг яхши натижаси — 6,98 метр натижа бўлди. Дониёр 3-ўрин билан финал йўлланмасига эга бўлди.

Финал баҳслари давомида икки спортчимиз ҳамюртимиздан ўтиб кетишга муваффақ бўлди. Солиев ўзининг бешинчи уринишида 7 метру 4 сантиметрга сакраб, яна 3-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртимиз ушбу натижа орқали ўзининг шахсий рекордини янгилади. Мазкур узунликка Дониёр Солиевга бронза медалини тақдим этди.

Кумуш медалини қўлга киритган озарбойжонлик Камил Алиев ҳамюртимиз 1 см., чемпионликни нақд қилган жанубий африкалик Хилтон Лангенховен эса 3 см. узоқроққа сакради холос.

Бу Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 12-медаль бўлди. Мамлакатимиз 3та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медаллари билан 8-ўринда бормоқда. Бугун терма жамоамиз ҳисоби яна бир нечта медаллар билан бойиши кутилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:40, 10.09.2016.
Ўқилди: 6840 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик