«Ворскла» клубининг яримҳимоячиси Санжар Турсунов Қатарнинг «Умм Салал» клубида ўтказган мавсуми ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Қатардан кейин якка тартибда шуғулландим. Кейинчалик «Ворскла» билан боғландим. Зудлик билан клубга келишимни илтимос қилишди. Пайшанба куни келдим, жума куни машғулотларда иштирок этдим, шанба куни «Динамо» клубига қарши ўйнадим.
Қатарда ҳамма жаҳон чемпионатини кутмоқда. У ерда оддий клубларда ҳам катта пул тўлашади. Хави тўп сураётган жамоани биламан, жуда катта маош беришади. Украина билан солиштириш қийин. У ерда ҳаво жудаям иссиқ, баъзан +50 даражага етади. Бу йил Қатарда ёз бирмунча салқин бўлди, ҳарорат +35 даражага пасайди» - деди Турсунов.
Шунингдек Санжар Ўзбекистон терма жамоаси сафида бутун Осиёни кезиб чиққани, хусусан Шимолий Кореяга боргани ҳақида ҳам гапирди.
«Аэропортга қўнганимизда қоронғи эди. Барча техникани – телефон, айпад, камераларни аэропортда қолдирдик. Интернет умуман йўқ, ҳеч нарса йўқ. Уйдан чиқиб кетаётганимда 2 кун давомида мен билан алоқа қилолмайсизлар деб огоҳлантириб кетгандим, чунки у ерда мобил алоқа йўқ.
Ўйинга келганимизда бутун стадионни тўлганини гувоҳи бўлдик. Аммо Украина ва Ўзбекистонга ўхшаб мухлислик қилинмас экан. Қоида бўйича мухлислик қилинаркан. Стадион тўла эди, аммо майдонда бир-биримизни бемалол эшитиб турдик» - деди Турсунов.