“Насаф” жамоаси олий лига 22-тур учрашувини сафарда Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.
ЎзПФЛ, 22-тур. 17.09.2016.
“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши)
Андижон ш., “Соғлом авлод” стадиони, 17:00да
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)
Ҳакамлар: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Захира ҳаками: Игорь Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Олим Толибжонов бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаг иккинчи учрашувни бошқаради.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Шу пайтгача олий лига баҳсларидаа ушбу жамоалар 35 маротаба ўзаро куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 23тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 5 учрашувда эса андижонликлар ғалаба қозонишган. Қолган етти учрашувда дурангга имзо чекилган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 84-43. “Андижон” дарвозасига футболчиларимиз томонидан киритилган ушбу 84та голларнинг 24таси айнан Андижон шаҳридаги учрашувларда киритилган. Андижонликлар ҳам ўз майдонларида 24 марта дарвозамизни ишғол қилишга эришган.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган йирик ҳисоблар
Мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар 1998 ва 2004 йиллар қайд этилган. 1998 йили Андижонда “Насаф” ўз тарихидаги энг йирик мағлубият (0:6)ни қабул қилиб олган.
2004 йили эса “аждарлар” ўз майдонларида андижонликларни 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Ўзаро учрашувлар тарихига назар солсак, жамоалар ўртасидаги учрашувларда икки марта йирик 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа ҳам қайд этилганига гувоҳ бўламиз.
Мазкур жамоаларнинг ўтган даврадаги учрашуви ҳақида
Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви Қаршида бўлиб ўтган. 28 апрел куни олий лига 7-тур доирасидаги учрашувда жамоамиз 3:0 йирик ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларга Азамат Алланиёзов, Ильдар Маматказин ва Мақсуд каримовлар муаллиф бўлишган.
Андижонда бўлиб ўтган учрашувлар тарихидан
“Андижон” ва “Насаф” жамоалари шу пайтгача Андижонда ўзаро 17 марта баҳс олиб боришган. Уларнинг тўрттасида “бургутлар”, етти учрашувда “аждарлар” ғалабага эришган. Қолган олти учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Андижонда бўлган сўнгги тўрт учрашувда ҳам жамоамиз рақибидан устун келган.
Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати
Айни пайтда жамоамиз 21 учрашувдан сўнг 46 очко жамғариб, турнир жадвалининг 3-поғонасида боришмоқда.
“Андижон” жамоасининг ўтган 21-турдан кейин жамғарган очколари сони 15 тага тенг, улар турнир жадвалининг 14-ўринида боришмоқда.
“Насаф” ўтган 21-турда “Бухоро” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Андижон” жамоаси эса сафарда кичик 1:0 ҳисобида “Сўғдиёна” жамоасига имкониятни бой берди.
Бўлажак учрашувлар қаерда ва қачон бошланиши ҳақида
Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, Олтинкўл туманидаги “Марказий” стадионда 16 сентябр жума куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
Асосий таркиблар ўртасидаги учрашув эса Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида 17 сентябр шанба куни ўтказилади. Учрашув соат 17:00да бошланади.