Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Фазлиддин Ғоибназаров: Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фазлиддин Ғоибназаровнинг мухлиси бўлган бир қиз билан тушган сурати тарқалганди. Ушбу сурат интернет фойдаланувчилари орасида турли гап-сўзлар ва баҳсларга сабаб бўлгани боис, боксчи бунга муносабатини билдирганди.

Бугун Фазлиддин ўзининг Facebook'даги саҳифасига қуйидагиларни ёзиб, мазкур суратларга нисбатан яна бир бор изоҳ берди:
"Ассалому алайкум, азизлар. Барчангизга қўллаб-қувватлаб, кўрсатган эътиборингиз учун катта раҳмат. Куни-кеча мухлислар билан тушган суратимизни ўз билганича талқин қилган инсонларга қарата айтмоқчиман. Аллоҳга беҳисоб шукрки, икки шириндан-шакар фарзандим ва севиб уйланган аёлим бор. Улар мен учун жуда азиз. Сиз бундай гаплар айтишдан олдин, ўзганинг шахсий ҳаётининг шу жиҳатларини мулоҳаза қилиб кўришингизни илтимос қилардим. Аллоҳга шукр, давлатимиз, халқимиз қўллаб-қувватлаб тургани учун чемпион бўлдик. Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ\ки, суратга тушишни сўраган кишиларга рад жавоби бермадик. Суратга тушишни истаган инсонларнинг барчасига, акамиз, укамиз, опамиз ва синглимиз каби қараймиз. Албатта, сиз қилаётган гумонлар, сизнинг бошингизга келаётган хаёллар ҳаётдан йироқ"€.

Манба: uz24.uz
Киритилди: 23:42, 15.09.2016.
Ўқилди: 48588 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.