«Интер» ҳужумчиси Эдер Европа лигасидан ўрин олган «Хапоэль» Беэр-Шева (0:2) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ҳозир осон ўйин деган тушунчани ўзи йўқ. Биринчи бўлимда қулай вазиятдан фойдалана олмадим. Биринчи голни ўтказиб юборгач эса, ўйинимизни тиклай олмадик. Бу жудаям шармандали ҳолат.
Ўзимизга бўлган ишончни тиклаб олиш учун бизга ғалаба зарур эди. Энди мағлубиятни таҳлил қилиб олишимиз, тўғри хулоса чиқариб, олдинга интилишимиз шарт» - деди Эдер Football Italia хабарида.