Ёшлар лигаси
22-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” 1:3 (0:2)
Ҳакамлар: А. Раҳимов, Р. Толибжонов, Қ. Собиров, Н. Тошматов.
Голлар: Арслон Султонов – 8, 44, Умид Раҳимов – 49. – Дилшод Баратов – 87.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов (15. Маъруф Зокиржонов-46), 6. Баҳодир Акрамов (4. Миржалол Қурбонов-46), 9. Достон Мелиқўзиев, 11. Нодир Йўлдошев, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Иброҳим Ғофуров (10. Аброр Раҳмонов-46), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (18. Маъмур Раҳимов-72), 27. Иқбол Маликжонов (23. Бахтиёр Абдубаннонов – 28), 28. Шохрух Холматов, 88. Шаҳзод Эргашев (49. Дилшод Баратов-67).
Захира: 1. Руслан Матниязов,
“Металлург”: 91. Зафар Сафоев (25. Темурбек Тўйчиев-62), 3. Аслиддин Абдураҳмонов, 4. Зуфар Акбаралиев, 7. Улуғбек Худоёров (55. Муҳаммад Султонов-66), 15. Арслон Султонов (11. Зухрилло Бобоев-55), 17. Умид Раҳимов, 19. Аброр Тошқўзиев, 20. Улуғбек Худойберганов, 21. Сардор Расулов (77. Зокиржон Аҳмаджонов-70), 22. Худойшукур Сатторов. 27. Сирож Тошпўлатов.
Учрашувнинг 8-дақиқаси меҳмонлар учун омадли келди. Дарвозабон ва ҳимоячиларимиз хатосидан кейин Арслон Султонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Голдан кейин вакилларимиз анча жонланишди. Бироқ якуний зарбага келганда аниқлик етишмади.
Биринчи бўлим якунланиш арафасида меҳмонлар ҳисобни оширишди. Меҳмонларнинг иккинчи голига ҳам Арслон Султонов муаллифлик қилди. Бу сафар ҳам ҳимоядаги хато қимматга тушди.
Иккинчи бўлим ўринбосарларимиз учун омадсиз бошланди. 49-дақиқа ўтиб бораётган пайт жарима майдончаси ичида бир неча ҳимоячиларимизни алдаб ўтган Умид Раҳимов учинчи бор посбонимизни ожиз қолдирди.
65-дақиқада ўринбосарларимизда гол киритиш учун яхши имконият вужудга келганди. Аброр Раҳмонов рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракат қилди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.
87-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Достон Мелиқўзиевнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпи аввалига ҳимоячига тегиб кейин Баратовга бориб тушди. Баратов эса нишонни бехато олди – 1:3.
Шу тариқа, ўринбосарларимиз иккинчи даврадаги навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.