Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Равшан Бозоров: "Хунук аҳволда баҳсни бой бердик"

Баҳо:
+ | -

“Обод” - “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош менеджери Равшан Бозоров ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Ўйинни умумий оладиган бўлсак, хунук аҳволда баҳсни бой бердик. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. Нима сабабдан бундай бўлганлигини ҳозир билмайман. Хато ва камчиликларимини ўрганиб чиқиб, ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақибни енгил тарзда ҳаракат қилишига нима сабабдан имкон берилганини тушунмадим. Балки, йигитлар ўзларини тайёрлай олишмагандир ёки қизишиб кетишдимикин, очиғи ҳозир бу ҳақда бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бугун барча ҳимоячиларимиз жуда ёмон ўйин кўрсатишди. Олий лигада тўп сурадиган нафақат ҳимоячи балки ҳар қандай футболчи тўпни осонлик билан ўзига бўйсундириб, жамоадошига аниқ етказиб бера олиши шарт. Дилшод Жабборов чарчаб қолгани йўқ. Ушбу футболчимиз сўнгги ўйинларда жароҳат билан ўйнамоқда. Шу сабабли унга майдонда тўп суриш осон бўлмаяпти. Иккинчи даврани дастлабки турида “Локомотив”га йирик ҳисобда имкониятни бой берган бўлсакда, бугунгидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бугун энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Бир сўз билан айтганда айни пайтда саволларга аниқ жавоб қайтаришда ҳам қийналмоқдаман. Тажриба борасида рақибдан кам эмасдик. Жамоавий ўйин ва айрим футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари туфайли ютқаздик деб ўйлайман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:30, 18.09.2016.
Ўқилди: 4832 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик