Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Davis Cup. Ўзбекистон яна жаҳон лигасига чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги Девис кубоги баҳсида ҳисоб 2:2 кўринишига келганидан кейин, терма жамоамиз сардор Пётр Лебедь ҳал қилувчи ўйинга Жўрабек Каримовни қўйишга қарор қилди.

Каримов жамоамиз таркибидаги энг ёш теннисчи бўлиб, у эндигина 18 ёшни қарши олган. Жўрабек "катта дубулға"ларнинг ўсмирлар ўртасида мусобақаларида иштирок этган бўлса-да, катталар ўртасидаги турнирлар тажрибасига эга эмас эди. Жамоамиз мураббийи 3 нафар теннисчи ўртасида нима учун айнан Каримовни танлагани бизга қоронғу. Балки унинг ҳозирги спорт формаси қолганларга нисбатан яхшироқ бўлса керак.

Биринчи сетда ҳамюртимиз ўзидан 2 ёш катта бўлган Антуан Бельерга деярли қаршилик кўрсата олмади. Жўрабек чапақай рақибининг ўйинига мослаша олмади, десак тўғри бўлади — 2:6.

Иккинчи сет дебютида швейцариялик спортчи брейк очкони қўлга киритди. Каримов бўлим сўнгига яқин рақибининг геймини очкони қўлга киритдию, аммо дарҳол ўз геймини бой берди — 4:6.

Учинчи сетда Бельер кетма-кет иккита брейкни амалга ошириб, 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо ҳамюртимиз бўлим охирига қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Тай-брекда Антуан иккита матч-болга эга бўлди. Бироқ ўзбек теннисчиси 4:6ни 8:6га айлантирди ҳамда баҳсни тўртинчи сетга кўчирди.

Тўртинчи сет бошида Жўрабек Каримов брейк очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аммо кейинчалик рақибга 2 марта ўз геймини бой бериб қўйди. Жўрабек сетда ҳисобни тенглаштиришга эга бўлганда, аммо иккита брейк-поинтдан фойдалана олмади. Натижада Антуан Бельер сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси қизғин кечган тўқнашувда Швейцарияга ютқазди ва саккизинчи марта жаҳон лигаси чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Davis Cup. Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф
ЎЗБЕКИСТОН - ШВЕЙЦАРИЯ - 2:3
Денис Истомин - Антуан Бельер - 3:0 (6:3, 6:2, 6:4)
Санжар Файзиев - Хенри Лааксонен - 0:3 (2:6, 2:6, 2:6)
Денис Истомин / Фаррух Дўстов - Адриен Боссел/Хенри Лааксонен - 0:3 (4:6, 2:6, 6:7(6).
Денис Истомин - Хенри Лааксонен - 3:1 (6:7 (3), 7:6 (6), 7:6 (6), 7:5).
Жўрабек Каримов - Антуан Бельер - 1:3 (2:6, 4:6, 7:6 (6), 6:3)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:48, 18.09.2016.
Ўқилди: 10466 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.