Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон паралимпиячилари жаҳон, паралимпия ва Осиё рекордларини янгилади

Баҳо:
+ | -

7-18 сентябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси якуний ҳисоб-китобларга кўра, умумий рўйхатда 16-ўринни эгаллади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, бу йил Паралимпия ўйинларида 176 мамлакатдан спортчилар делегацияси иштирок этди. Рио-2016 Паралимпия ўйинларида терма жамоамиз 8та олтин, 6та кумуш, 17та бронза — жами 31 та медални қўлга киритишди. 11 кун давом этган Рио-2016 Паралимпия ўйинларининг сўнгги рўйхатига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон Осиёда Хитой ва Эрондан кейин учинчи, МДҲга аъзо давлатлар орасида Украинадан сўнг иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи ўринни қайд этди.

Мазкур Паралимпия ўйинларида иштирок этган ватандош спортчиларимиз 6та жаҳон, 7та паралимпия ва 12та осиё рекордини ўрнатишди. Жумладан, эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида иштирок этган Александр Свечников 65,69 метр натижа билан олимпиада рекордини ўрнатди. Аввалги натижа 59,38 метр бўлиб у хитойлик Чианг Чин-Чунга тегишли эди. Аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича иштирок этган спортчимиз Сафия Бурхонова 15,05 метр натижа кўрсатиб, паралимпия ва жаҳон рекордини янгилади. Аёллар уртасида 200 метрга сузиш мусабоқасининг якка-баҳсларида Фотимахон Амилова 2:24.43 натижа билан аввалги қайд этилган рекордлар – канадалик спортчи Гранд-Мейсон Валериенинг 2:27.64 кўрсаткичидан ўзиб кетиб паралимпия ҳамда америкалик спортчи Ребекка Майерснинг 2:24.60 кўрсаткичини ортда қолдириб жаҳон рекордини янгилади. Паралимпия дастуридан жой олган эркаклар ўртасида диск улоқтириш мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 59.75м натижа билан жаҳон ҳамда паралимпия рекордини янгилади.

Ушбу паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчимиз иштирок этиб 31та медални қўлга киритишгани таҳсинга лойиқ.

Биз спортчиларимизнинг келгуси паралимпия ўйинларида ҳам мувоффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз.

 

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 15:45, 19.09.2016.
Ўқилди: 8599 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.