«Лион» ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема томонидан қилган шантаж билан боғлиқ воқеаларни эсламай қўйганини таъкидлади.
«Ўтган мавсум мен учун ёмон ўтди. Ўша можароларни ҳазм қилиш осон бўлмади. Бунинг учун ирода керак эди.
Лекин ҳозир Бенземага эътирозим йўқ. Ўшандан кейин у билан бошқа кўришмадик. Тўғрисини айтсам, Евро-2016дан кейин у воқеалар ҳақида бошқа ўйламадим», – дейди Вальбуэна.