“Насаф”га қарши кечган баҳсдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга бир кунлик дам берди. Сўнгра навбатдаги беллашувга тайёргарлик бошланди. “Бургутлар” айни дамда ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Анвар Бердиев ҳозирги кунда жамоа билан бирга эмас. Бош мураббийнинг айтишича, тажрибали ҳужумчи жарохат орттириб олган.Машғулотларга ўринбосарлар жамоасидан бир нечта иқтидорли ўйинчилар жалб этилганини таъкидлаш жоиз. “Андижон” 21 сентябрь куни Тошкентга йўл олади ва 23 сентябрь куни эса тонг саҳарда Қарши томон йўлга чиқади. Эслатиб ўтамиз, “Машъал”га қарши баҳс 24 сентябрь шанба куни Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда соат 17:30да бошланади.