Охирги йилларда миллий чемпионатимиз савияси нисбатан ошди - буни очиқ тан олиш керак. Аммо битта жиҳат кўнгилни хира қилмоқда. Бу водий футболининг умумий ҳолати. Наҳотки, ҳудуднинг 4та жамоасидан лоақал бири чемпионатда тузукроқ иштирок этолмаса?
Ўзи Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги соҳа мутасаддилари қаерга қарашяпти? Энг ачинарли томони, салбий натижалар ва ишга профессионалларча қарамаслик оқибатида водийлик мухлислар футболдан тобора узоқлашмоқдалар. Ахир «Навбаҳор» кечагина энг кўп мухлисга эгалиги билан мақтанарди, «Нефтчи» мунтазам томошабинларга тўла трибуналар остида ўйнарди, «Андижон» ишқибозларига ҳам бутун республикамизда ҳавас қилишарди.
Бугунчи? Очиғи, бу клубларнинг 2-3 минг мухлис қаршисида ўйнашаётгани ақлга сиғмайди. 10 минглаб футбол шайдолари қаерга ғойиб бўлишди? Нима, улар Бухоро ёки Навоийга кўчиб кетишдими? Мутасаддилар мураббийларни алмаштиравермасдан, аввало, шу саволлар устида бош қотиришлари керак эмасми? Дейлик, «Навбаҳор»даги охирги ўзгаришлар қандай наф берди? Жамоа Волков бошқарувида ҳам ҳозиргидай ўйнаб юраверарди-да...
Демоқчиманки, Бозоровнинг «Навбаҳор»га кўчирилишидан ҳеч қандай маъно кўрмадим. Аксинча, бу қарор биринчи лигада туппа-тузук ўйнаб турган «Норин»нинг зарарига ишлади...
Сулаймон ҲАКИМОВ
Наманган тумани.
«Реал» қишки трансферлар бўйича режасини белгилаб олди [2730]
Ямал "Валенсия"га урган икки голини кимга бағишлади? [2280]
Opta суперкомпьютери Чемпионлар лигаси фаворитини аниқлади [2250]
Хаби Алонсо Кайседо борасида хатога йўл қўйганини тан олди [2123]
Родри "Валенсия"га қарши ўйинда нима учун "Барселона"га кераклигини кўрсатди [2036]
Альварес: «Барселона» — мукаммал ишлайдиган машина» [2033]
«МЮ» ёзда амалга ошмаган трансферни якунлаш ниятида [1955]
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум [1796]
"Манчестер Сити"нинг "Порту"га қарши 22 кишилик таркиби маълум [1723]













