Хорижнинг бир қатор интернет-нашрларида “Формула-1” пойгаларининг етти карра чемпиони германиялик пойгачи Михаэль Шумахернинг саломатлиги билан боғлиқ маълумотлар чоп этилди.
Спортчининг адвокати Феликс Даммнинг айтишича, Шумахер хозирча юра олмаяпти. Бу хулоса аслида Германиянинг “Bunte” журналига қарши даъво қилиш учун ҳам эълон қилинган. Бу журнал 2015 йил декабрь ойида ўз нашрларида Михаэль Шумахернинг яна юриб кетиши ҳақида маълум қилганди.
Бу вазият юзасидан спортчининг менежери Сабина Кем ҳам баёнот берган: “Афсуски автопойгачи Михаэль Шумахернинг яна юра олиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Бундай хулосалар қилиш масъулиятсизликдир. Қолаверса, бундай фикрлар кўплаб мухлислар юрагини ёлғон умидларга тўлдириши мумкин”.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, спортчи Михаэль Шумахер 2013 йил декабрь ойида тоғ чанғисида учиш вақтида бахтсиз воқеага учраганди. Спортчи йиқилиб тушиб, боши билан тошга урилганди, натижада ярим йилдан ошиқ вақт мобайнида кома ҳолатида ётган. Комадан чиққач, 2014 йил сентябрда клиникадан Швейцариядаги Женева оролида жойлашган шахсий вилласига жойлаштирилди. Ўшандан буён у реабилитация курсини ўтамоқда.
Дурдона Расулова
«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [7627]
Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [4085]
Ҳожиакбар Алижонов сафдан чиқди [3807]
«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [3027]
Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2989]
Бернарду Силва Испания топ-клубига ўтишга яқин — бу «Барселона» эмас [2902]
Ўзбекистон кубоги: 1/8 финал босқичига қуръа ташланди [2598]
«ПСЖ» нархи 100 миллион евродан ортиқ бўлган янги ярим ҳимоячини танлади [2203]
«Барселона» Хулиан Альварес билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди [2109]
«Барселона»нинг устувор трансфер мақсади маълум бўлди [2025]













