Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Осиё чемпионати U16. Ўзбекистон қийин ўйинда Яманни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Яман футболчиларига қарши майдонга тушиб, қийин ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ташаббусга эга бўлди. Аммо рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар жуда кам бўлди. Рақиб ҳимояда тартибли ўйнаб, узоқ масофдалардан дарвозамизни ўққа тутиб турди. Шундай вазиятларнинг бирида тўп дарвозамиз устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда фаоллашдик, тезликни ошириб, дадил ҳаракат қила бошладик. Натижада бизда ҳам вазиятлар пайдо бўлди. 54-дақиқада Абдуманнопов 25 метрлардан чап оёқда кучли зарба йўллади. Тўп устунга тегиб юқорига кўтарилиб кетди.

67-дақиқада ҳисоб очилди. Абдумманопов чиройли тўп ошириб, шеригини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Собиржонов эса тўпни дарвозабон устидан ошириб, тўрга жойлади.

Шундан сўнг яманликлар фаоллашиб қолди. 85-дақиқада улар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Жассар жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва марказроқда турган жамоадошига узатма берди. Аҳмад Моҳирнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Такрорий зарбадан тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Ўйин охирига қадар керакли ҳисобли сақлаб қолган футболчиларимиз қийин ғалабага эришишди.

Энди ўсмирларимиз навбатдаги ўйинни 23 сентябрь куни КХДРга қарши ўтказади.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, "D" гуруҳи, 2-тур

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН – 0:1 (0:0)

Гол: Асадбек Собиржонов (67)

Яман: 22.Айман ас-Сурайхий, 2.Муҳаммад ал-Баъданий, 4.Зайдан Набил Нажи, 5.Аҳмад Абдулғани, 7.Абдуллоҳ Заҳро, 8.Мурод Муршид, 10.Юсуф Кандош, 12.Амир Али Солиҳ, 14.Абдулмажид Сабараҳ, 15.Волид Асвад, 21.Абдулкарим Абдуллоҳ

Ўзбекистон: 21.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ихтиёр Холдоров, 5.Муҳаммадали Намозов, 6.Мардон Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 9.Баҳромжон Соатов, 10.Расул Йўлдошев, 11.Асадбек Собиржонов, 15.Дониёр Абдуманнопов, 17.Абубакр Мўйдинов, 23.Бурҳон Ҳасанов

Ҳакамлар: Рован Армуғон, Арун Пиллаи, Сапам Кеннеди (барчаси — Ҳиндистон), Кимура Хироюки (Япония)

Комиссар: Суи Энлей (Хитой)

Назоратчи: Чунг Йим Яо (Гонконг)

Координатор: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:19, 20.09.2016.
Ўқилди: 5589 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.