Кириш Регистрация

Темур Олимхўжаев: «Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин Темур Олимхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги рақибимиз - Яман терма жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Бу жамоа билан Фаластинда ўтказилган саралаш босқичида ҳам тўқнаш келгандик. Ўшанда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шундан буён улар ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришди. Улар буни бугунги ўйинда исботлашди. Бироқ биз барибир кучлироқ эканимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

Ҳимоямиз аввалги ўйинга таққослаганда ишончлироқ ҳаракат қилди. Аммо, барибир, улар бугун ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва Яман хавфли вазиятлар яратди.

Дарвозабонимиз яхши сейвлар амалга оширди. Тўғри. Бу унинг иши ва у ўз ишини яхши бажарди.

Танаффусдан сўнг ҳужумда анча фаолроқ ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимдан кейин керакли хулосалар чиқариб, ўзгаришлар қилдик.

Бугунги ўйинлар натижаларидан қатъи назар, Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз", - дейди Темур Олимхўжаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:06, 20.09.2016.
Ўқилди: 6731 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.