«Рома» ҳужумчиси Стефан аш-Шаъравий жамоа бош мураббийи Лучано Спалетти кўпроқ гол уришни сўраётганини маълум қилди.
Бундан ташқари, футболчи Италия чемпионати 5-турида «Кротоне» устидан эришилган ғалабадан ҳам хурсанд эканини айтиб ўтди.
«Рома» ўсишда давом этяпти, ғалабалар ҳар доим жамоага ишонч ҳам иштиёқ бағишлайди. Кеча аъло даражадаги ўйин бўлди ва биз тўғри ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритдик», — деди ҳужумчи.
«Бизга ҳозир барқарорлик керак. Қолган барча ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, биз тўғри йўлдан кетяпмиз», — деди Стефан аш-Шаъравий.
«Ўтган мавсум билан таққослаганда, мураббий мендан кўпроқ майдон марказида қолишни ва ҳужумда самаралироқ бўлишни, кўпроқ гол уришни сўрамоқда», — дея қўшимча қилди Шаъравий.