Кириш Регистрация

«Ювентус» интизомни бузгани учун Куадрадони жазолайди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо жамоанинг «Кальяри»га қарши кечаги ўйини қайдномасига киритилмади. 

Клуб буни «шахсий сабаблар» билан боғлиқ деб айтган бўлса-да, Италиядаги манбалар воқеаларнинг бошқачароқ ривожини ҳавола қилмоқда. 

Маълум бўлишича, колумбиялик футболчи «Кальяри»га қарши ўйин асосий таркибига киритилмаслигини билганидан сўнг, ўйинолди машғулотларини ўзбошимчалик билан тарк этган. 

Кейинроқ Хуан Куадрадо кечирим сўраган, бироқ туринликлар устози Массимилиано Аллегри уни барибир ўйин қайдномасига киритмасликка қарор қилган. 

Бундан ташқари, футболчи молиявий жаримага тортилиши мумкин. Шунингдек, «Палермо»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 21:02, 22.09.2016.
Ўқилди: 5142 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.