«Интер» ҳимоячиси Андреа Раноккия «Ливерпуль»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар қишки трансфер ойнаси вақтида ҳимоячини ижарага олиши мумкин.
Қайд этишларича, «Интер» ҳимоя вакилини қўйиб юборишга қарши эмас, чунки у асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрилмаяпти.