Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

AFC U16. КХДР ўз мақсадига «эришди»

Баҳо:
+ | -

Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бунинг номини антифутбол ёки цирк деса ҳам бўлади. Афсуски, мана шундай ҳодиса бизнинг терма жамоа иштирокидаги юз бергани дилни хира қилади.

Ҳа, тўғри, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа чорак финалда нисбатан кучсизроқ бўлган Уммонга тўқнаш келарди, чими текис бўлган майдонда ўйнаш имкониятига эга бўларди, финалгача Японияга дуч келмасди.

Лекин мана шундай омиллар жамоанинг мағлубият учун "ўйнаши" учун асос бўлмасди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоа жанговарликни йўқотмаслиги, ҳалол ўйинни кутмаслиги керак, назаримизда. Боз устига, 16 ёшли футболчининг руҳиятини ҳозирдан бузиш керак эмас.

Ўзбекистон дуранг учун, КХДР эса мағлубият учун "ўйнади". Бу мақсад йўлида ҳар иккала жамоа жуда "қаттиқ" ҳаракат қилди. Масалан, биринчи бўлимда КХДР ҳимоячилари ва дарвозабони қаршилик қилмаган вазиятда футболчимиз бўш дарвозага гол уришни истамади.

Шимолий Корея ўз мақсадига эришиши учун Ўзбекистон рақиб дарвозаси томон ҳеч бўлмаса бир марта аниқ зарба бериши керак эди. Шунда кореялик посбон тўпни ўтказиб юбориши мумкин эди. Иккинчи бўлимда юзага шундай ажойиб имкониятдан Жанг Паек ўта самарали фойдаланди. Дарвозабонимиз Жасурбек Умрзоқов тўпни эгаллади ва уни таваккал олдинга тепди. Рақиб посбони жарима майдончасини ташлаб чиқдию, тўпни ўзининг устидан ўтказиб юборди. Паек тўпга етволиши мумкин бўлган вазиятда йиқилиб, қоқилиб, туртиниб, бир амаллаб гол бўлишини таъминлади.


Табиийки, дуранг мақсадида майдонга тушган Ўзбекистон ўз дарвозасига гол урмасди, КХДР ҳам ҳужум ҳақида ўйламасди. Тақдирга тан берган Темур Олимхўжаев бирданига икки ҳужумчини туширди ва уларнинг голлари эвазига ҳисоб 3:0 кўринишига келди. Шундан кейин рақиб жамоа бироз ўйнай бошлади ва ҳисобни биттага қисқартирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни олиб, чорак финалда Ироқ билан ўйнайдиган бўлди. КХДР эса Уммонга қарши майдонга чиқади, агар ОФК мазкур ўйинни кўриб чиқиб, кореяликларга нисбатан чора кўрмаса.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар келаси йили Ҳиндистонда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, "D" гуруҳи, 3-тур
КХДР - ЎЗБЕКИСТОН - 1:3 (0:0)
Голлар: Ри Канг Гук (75) — Жасурбек Умрзоқов (49), Расул Йўлдошев (63), Иброҳим Ғанихонов (69)
Ўзбекистон: 12.Жасурбек Умрзоқов, 3.Шоҳзамон Хайруллаев, 5.Муҳаммадали Намозов, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (Дониёр Абдуманнопов 62), 14.Иброҳим Ғанихонов, 18.Шуҳрат Неъматов, 19.Ислом Каримов, 20.Абдулҳай Исмоилов (Асадбек Собиржонов 70), 22.Абдуғани Камолов, 23.Бурҳон Ҳасанов (Расул Йўлдошев 62)
КХДР. 18.Жанг Паек (Син Тэ Сонг 81), 2.Син Кванг Сок, 3.Ким Кёнг Сок, 8.Вон У Сонг, 11.Кунг Жин Сонг, 12.Ким Пом Хёк, 13.Паек Кванг Мин, 14.Ким Чол Жин (Кйе Там 47), 15.Ча Кванг, 16.Ри Ил Жу, 20.Ри Сонг Жин (Ри Канг Гук 47)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:33, 23.09.2016.
Ўқилди: 19989 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.