Кириш Регистрация

«Боруссия Дортмунд» ҳимоячиси Геррейро тўрт ўйинда учта гол урди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейро «Фрайбург»га қарши Бундеслига 5-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Учрашув 3:1 ҳисобида «Боруссия» ғалабаси билан якунига етди, Геррейро ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Бунгача у «Легия» ва «Вольфсбург»га қарши ўйинларда ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйган эди. 

«Яна гол урганим шунчаки ажойиб ҳолат! Аслида, гол уриш менинг асосий вазифам эмас, бироқ бунинг уддасидан чиқа олаётганимнинг ўзидан бахтиёрман», - деди ҳимоячи.

«Энг асосийси, жамоам ғалабасига ёрдам бера оляпман. Мураббий мени қўйган ҳозирги нуқтада ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман», - дея қўшимча қилди Рафаэль Геррейро.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 08:18, 24.09.2016.
Ўқилди: 3419 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.