Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Теннис: Халқаро Tashkent Open мусобақаси бошланди

Баҳо:
+ | -

Республика олимпия захиралари теннис мактабида 24 сентябрдан 1 октябрга қадар халқаро Tashkent Open аёллар мусобақаси бўлиб ўтади. Теннис федерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, 20 мамлакатдан 40 нафардан зиёд теннисчи аёл мусобақада қатнашиш тўғрисида ариза тақдим этди. Уларнинг 17 нафари профессионаллар бўлиб, WTA рейтингининг биринчи кучли юзталигидан ўрин олган.

Тошкент очиқ чемпионати ғолибалигига асосий номзодлардан бири швециялик Юханна Ларссон бўлиб, у жаҳон рейтингида 45-поғонани банд этиб турибди. Шунингдек, Кирстен Флипкенс (Бельгия, 58-ўрин), Чагла Бююкакчай (Туркия, 64) ҳамда ўтган йилги финал иштирокчиси Нао Хибино (Япония, 76) имкониятларига ҳам юқори баҳо берилмоқда.

Фаворитларга Шувэй Се (Хитой Тайпейи, 82), Наоми Броуди (Буюк Британия, 87), Леся Цуренко (Украина, 80), Куруми Нара (Япония, 78), Дениса Аллертова (Чехия, 89) ва Анна-Каролина Шмидлова (Словакия, 99) қаршилик қилади.

Мусобақаларда Ўзбекистон термаси номидан икки теннисчи — Нигина Абдураима (176) ва Сабина Шарипа (163) иштирок этади.

Анъанага кўра, Tashkent Open вақтида болалар учун таниқли теннис усталари раҳбарлиги остида мастер-класслар (29 ва 30 сентябрь), журналистларнинг ҳаваскорлик учрашувлари (28 сентябрь), Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар, хорижий ваколатхоналар, чет эл компаниялари, фирмалар ва қўшма корхоналар вакиллари учун мусобақа (1 октябрь) бўлиб ўтади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил этиб, уларнинг 226,75 минги ўйинчиларга тақдим этилади, қолган қисм эса тадбир ташкилотчилари харажатлари учун сарфланади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 16:49, 24.09.2016.
Ўқилди: 5304 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.