Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Хорватиядаги дзюдо Гран-присида бронза медалини қўлга киритган Суҳроб Турсунов 800 долларга ҳам эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 23—25 сентябрь кунлари Загреб (Хорватия)да бўлиб ўтган дзюдо бўйича Гран-при турнирида иштирок этган ўзбекистонлик Суҳроб Турсунов бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг Гран-при турнирида 31 давлатдан 229 спортчи иштирок этди.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини Муҳаммадлазиз Қаюмов (-73 кг), Суҳроб Турсунов (-73 кг) ва Эрбол Рустамов (-90 кг) ҳимоя қилди.

Қаюмов ва Рустамов саралаш баҳсларидан ўта олмади, Турсунов эса бронза медали учун баҳсда косоволик Кил Гяковни «иппон» баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа регламентига кўра, учинчи ўринни эгаллаганлар 1000 АҚШ доллари (800 доллар — дзюдочи, 200 доллар — мураббий)га эга бўлади.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:26, 26.09.2016.
Ўқилди: 6268 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик