«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг АПЛнинг 6-тури доирасида "Лестер"га қарши бўлиб ўтган ўйинда захирада қолдирилган Уэйн Рунини қўллаб-қувватлади. Руни захирадан майдонга тушиб, 7 дақиқа ҳаракат қилди.
"Ўйинолди машғулотини ўтказганимизда, у ҳар доимгидек шуғулланди. Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, у асосий таркибга кирадими ёки захирада қоладими, у ҳамиша бир хил бўлиб қолади. У Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби асосий ўйинчиси ҳисобланади. У жуда тажрибали ва юқори савияли футболчи. Ўйлайманки, у тез орада асосий таркибга қайтади», — дейди Смоллинг.