Кириш Регистрация

Бухоро ва Қашқадарё футбол фахрийлари ўзаро куч синашишди

Баҳо:
+ | -

Бугун Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида икки қўшни вилоят футбол фахрийларидан иборат жамоалар майдонга тушишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳмонларни Бухоро вилояти Футбол Федерацияси вице-президенти Тўра Салимович Қўлдошев бошчилигдаги мезбонлар катта эҳтиром билан кутиб олишди. Бундан фахрийларимиз жуда мамнун бўлишди.

Ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон футбол фахрийлари ўртасидаги мамлакат биринчилиги саралаш учрашувлари старт олган.

Бугун ушбу биринчилик доирасидаги учрашувда икки қўшни вилоят футбол фахрийлари жамоаси ўзаро куч синашишди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 1 октябр куни Қаршида бўлиб ўтади.

Шуниси диққатга сазоворки, бугунги учрашувда вилоятимиз футбол фахрийларидан тузилган жамоа, рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди ва ишончли ғалабасини нишонлашди. “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич учрашувда иккита голга муаллифлик қилди. Учрашувдаги битта голни “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий футболчиси Зафар Холмуродов киритган бўлса, яна бир голни Ихтиёр Мардонов киритди.

Бугунги учрашувда вилоятимиз номидан қуйидаги футбол фахрийлари майдонда ҳаракат қилишди.

Аслиддин Ҳасанов, Николай Минчев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов, Бахриддин Омонов, Динмуҳаммад Қурбонназаров, Дадажон Тоғаев, Рўзиқул Бердиев, Обид Ҳамроев, Зафар Холмуродов, Комил Ёмғиров.

Заҳирадан қуйидаги футбол фахрийлари майдонга тушишди: Ўткир Холиқов, Ихтиёр Мардонов, Шуҳрат Қиёмов.

Энди фахрийларимиз жавоб учрашувига тайёргарлик кўришади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 19:08, 26.09.2016.
Ўқилди: 6819 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик