Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Канада ва АҚШ МОҚлари NHL хоккейчиларининг Пхёнчхан–2018 қишки Олимпиадасида иштироки учун пул тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Канада ва АҚШ Миллий олимпия қўмита (МОҚ)лари Миллий Хоккей Лигаси (NHL) ўйинчиларининг Пхёнчхан—2018 қишки Олимпиадасида иштирок этиши учун пул тўлашга тайёр. Бу ҳақда Россия хоккей федерацияси президенти, Халқаро хоккей федерациялари кенгаши (IIHF) аъзоси Владислав Третяк маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Аввалроқ IIHF раҳбари Рене Фазел ташкилот Халқаро олимпия қўмитасига Олимпиада мусобақаларида NHL хоккейчиларининг суғуртаси ва сафар харажатларини қоплаб беришда ёрдам кўрсатишни сўраб илтимос билан мурожаат қилиши ҳақида маълум қилганди.

Владислав Третякнинг қайд этишича, NHL раҳбарияти лига хоккейчиларининг 2018- ва 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки IIHF ва ХОҚ ўртасидаги муносабатларга боғлиқ эканига эътибор қаратган.

Миллий Хоккей Лигаси ўйинчиларининг Олимпиада ўйинларидаги суғуртаси учун IIHF ва ХОҚга 10 миллион доллар керак бўлади. Шу муносабат билан, NHL вакиллари 2018 йилги қишки Олимпиадани ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.

Ташкилотлар мазкур муаммо ечимини топиш мақсадида ХОҚ ва миллий федерациялар билан ҳамкорликда музокаралар олиб бормоқда. Ушбу масала юзасидан қарор 2017 йилнинг январь ойи ўрталарида қабул қилиниши керак.

Маълумот учун, NHL хоккейчилари 1998 йилдан буён қишки Олимпиадаларда иштирок этиб келмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:21, 26.09.2016.
Ўқилди: 4968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.