Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Севинч” сафардаги икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

“Севинч” жамоаси XXII Ўзбекистон чемпионатининг 15-турини Тошкентнинг “Локомотив W” ва 16-тур учрашувини пойтахтнинг яна бир жамоаси “Бунёдкор W”га қарши ўтказди.

24 сентябр куни ”Локомотив W” жамоасига қарши кечган учрашувда жамоамиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Учрашувдаги голларни Феруза Турдибоева (2), Маҳлиё Сарикова (2) ва Зебо Жўраевалар киритишди. Ушбу ғалаба жамоамизнинг чемпионатдаги 14-ғалабаси сифатида қайд этиладиган бўлди. Шуниси эътиборлики, ушбу учрашувда жамоамизнинг мавсумдаги юбилей – 70 – голини 16-дақиқада Маҳлиё Сарикова киритди.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 15-тур
“Локомотив W” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 0:5
24.09.2016. ”Дўстлик” стадиони. Соат 16:00да
Гол: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, 41′-0:5, Маҳлиё Сарикова, 16′-0:2, 25′-0:3, Зебо Жўраева, 38′-0:4.

Бугун, яъни 27 сентябр куни сафардаги кетма-кет 2-учрашувни ”Бунёдкор W” жамоасига қарши ўтказди. Бу учрашувда ҳам жамоамиз ғалаба қозонди. Жамоамизнинг учта голига мезбонлар қўшимча дақиқаларда битта гол билан жавоб қайтаришди, холос.

Учрашувда Зебо Жўраева (2) ва Мафтуна Шойимовалар ”Бунёдкор W” жамоаси дарвозасини ишғол қилишди ва мавсумдаги жамоамизнинг 15-ғалабасига ўзларининг катта ҳиссаларини қўшишди.
XXII Ўзбекистон чемпионати, 16-тур

“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 1:3 (0:1)
27.09.2016. ”Бунёдкор” стадиони. Соат 16:30да
Гол: Азиза Эрматова, 90+1′-1:3 – Зебо Жўраева, 45+2′-0:1, 49′-0:2, Мафтуна Шойимова, 77′-0:3.

“Севинч” бу йилги мавсумда 15та учрашув ўтказиб, барча учрашувларда ғалаба қозонди ва очколари сонини 45тага етказиб олди. Жамоамиз жорий чемпионат турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Жамоамиз рақиблар дарвозасига 75та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 7та тўп олиб чиқишди. Шуниси эътиборлики, “Севинч” чемпионат иштирокчилари орасида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 19:41, 27.09.2016.
Ўқилди: 4520 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4293]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4073]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3587]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3259]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2897]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2887]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2808]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2600]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2547]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик