Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ёшларимиз қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди

Баҳо:
+ | -

22-25 сентябр кунлари Молдава мамлакати пойтахти Кишинев шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли турнирда 21 нафар спортчи билан иштирок этиб, якунда 20та медал соҳибига айланган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 27-сентябр куни Ватанимизга қайтиб келишди.

4 кун давом этган мусобақалар мобайнида терма жамоамиз аъзолари 7та олтин, 9та кумуш ҳамда 4та бронза медалини қўлга киритишди.

Кишиневда бўлиб ўтган мусобақаларга танланган таркиб ички чемпионатлар орқали саралаб олинган бўлиб, Республикамизнинг Фарғона, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Жиззаҳ вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакилларидан иборат 21 нафар спортчидан ташкил топган эди. Турнир якунида терма жамоамиз 20та медал билан умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Мусобақалар давомида асосан Россия, Молдова, Украина ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари медаллар учун курашда фаол бўлишганини эътиборга молик.

Эндиликда Қўл жанги бўйича ёшлар терма жамоаси аъзолари олдинда турган бир қатор халқаро мусобақалар орқали кейинги Жаҳон чемпионатларига тайёргарликни бошлаб юборишади.

Яна шуни қўшимча қилиш керак, Ўзбекистон Қўл Жанги Федерациясидан олинган малумотларга кўра, катта ёшдаги спортчилардан ташкил топган асосий терма жамоамиз шу йилнинг октябр ойи аввалида Белгия мамлакатида бўлиб ўтадиган Европа очиқ чемпионатида иштирок этишни режалаштирган.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:51, 28.09.2016.
Ўқилди: 4754 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.