Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Гейнрих август ойининг Қозоғистондаги энг яхши легионер футболчиси деб тан олинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Александр Гейнрих август ойининг қозоғистондаги энг яхши легионер футболчиси бўлгани ҳақида «Sports.kz» нашри маълум қилди.

«Sports.kz» 2011 йилдан буён «Алмаз» лойиҳасини ўтказиб келади ва унда ҳар ой якунига кўра Қозоғистон Премьер-Лигасининг энг яхшиларини аниқлайди. Март ва июль ойлари давомида беш нафар турли футболчилар ойнинг энг яхшилари деб топилди. Улар орасида россиялик Андрей Аршавин ҳам бор.

Август ойи учун сўровномада Премьер-Лиганинг барча мураббийлари ва 12 нафар футболчиси иштирок этган. Якунда «Қайрат» клуби вакили Бауиржан Исломхонга энг яхши бўлиш насиб этган. Овозларга кўра ўзбекистонлик Александр Гейнрихга 3-ўрин насиб қилган.

Шундай бўлса-да, Гейнрих ойнинг энг яхши легионери деб эътироф этилган. Бу борада ҳужумчи бразилиялик Исаэл Барбоза ҳамда колумбиялик Рохер Канясни ортда қолдирган. Маълумот учун, Гейнрих август ойидаги 3 та ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлганди.

«Алмаз»нинг 2011 ва 2012 йилги бош соврини ўзбекистонлик ҳужумчи Улуғбек Бақоевга насиб қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:13, 28.09.2016.
Ўқилди: 7734 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.