Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

“Бунёдкор” Бухорода дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 24-тури доирасида “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Биринчи дақиқадан то ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳуштаги янграгунча майдоннинг ҳар бир қаричида аёвсиз кураш кечди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди.

Мезбонлардан Вадим Чемиртан 1-2 вазиятда қулай имкониятлардан фойдалан олмаган бўлса, “қалдирғочлар”дан Баҳодир Насимов ва Элдор Шомуродов гол уриш учун яхши вазиятларга чиқишди. Бироқ шу куни дарвозаларни ишғол қилиш ҳеч бир футболчига насиб этмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Бухорода дуранг натижа қайд этиб, очколари сонини 51тага етказиб олди. Мусобақа пешқадами “Локомоти” эса пойтахт дербисида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйди. Натижада “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги очколари фарқи 5тага қисқарди.

Олий лига-2016, 24-тур
“БУХОРО” – “БУНЁДКОР” 0:0
Огоҳлантиришлар: Руслан Мельзиддинов 54, Вадим Чемиртан 88 – Достонбек Ҳамдамов 17, Акмал Шораҳмедов 66, Юрица Бульят 68
“Бухоро”: 30.Асилбек Омонов. 7.Саламат Қутибоев, 10.Шавкат Саломов (С), 18.Баҳодир Пардаев (11.Санъат Шихов 59), 19.Жасур Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 35.Шавкатжон Муллажонов, 61.Азиз Ибрагимов, 70.Вадим Чемиртан, 85.Руслан Мельзиддинов, 87.Алишер Саноев
Захира: 25.Истамжон Насимов, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 71.Анвар Ражабов, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров. 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов (9.Минори Сато 62), 17.Достонбек Ҳамдамов (21.Сардорбек Азимов 86), 23.Шоҳрух Гадоев (11.Шаҳодбек Нурматов 46), 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александар Алимпиевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) – 8.5; А.Снетков (Янгийўл)– 8.6; О.Жумаев (Навоий)– 8.6; Д.Каримов Тошкент)– 9.0
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров
28 сентябрь. Бухоро. “Бухоро СМ” стадиони. 17772 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:04, 29.09.2016.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.