Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг «Реал Мадрид»га қарши ЕЧЛ 2-тур учрашувидан сўнг мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду билан футболкани алмашди.
Габонлик футболчининг ўғли бундан хурсанд бўлди ва Обамеянг Роналдуга миннатдорчилик билдирди.
“Роналду, сен ўғлимни бахтиёр қилдинг”, — деб ёзди Обамеянг Инстаграмдаги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Дортмунд” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якун топди.