Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Киберфутбол: Жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунланди

Баҳо:
+ | -

Кеча хабар бериб ўтганимиздек Тошкент шахрида Киберфутбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи бўлиб ўтди. “Virtual Football” компаниясининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча вилоят ва шахарларидан 70га яқин киберфутболчи шу йилнинг октябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ажратилган битта йўлланма учун кураш олиб бордилар.

Соат 10:00дан бошланган саралаш мусобақаси эрта тонгга қадар драматик тарзда давом этди. Жамоамиздан 4 нафар киберфутболчи ҳам ушбу йўлланма учун кураш олиб бордилар. Икки киберфутболчимиз ўзаро қуйи лига чорак финалида ўзаро курашган бўлсалар яна икки нафар киберфутболчиларимиз қуйи лига ярим финалида учрашдилар.

Муросасиз кечган бахсларда финалга икки карра Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” сардори, профессионал киберфутболчи Абдусапи Қаюмов ва “Бунёдкор” клуби вакили Муҳаммадамин Турғунбоевлар финалга қадар етиб бордилар.

Финал эса амалда Абдусапи Қаюмов ташаббуси билан ўтказилмади ва фейр-плей тарзида якун топди.

Икки марта Жаҳон чемпионатида қатнашган Абдусапи Қаюмов ёш киберфутболчи Муҳаммадамин Турғунбоевга Франциянинг Париж шахрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида омад тилади ва келажагимиз бўлган ёшларни ушбу чемпионатда қатнашиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига тилакдош эканлигини билдирди.

Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ажойиб кайфиятда, фейр-плей тарзида якунланди.

Жаҳон чемпионати саралаш бахсларида кучли саккизликка кирган киберфутболчилар PCFL (Professional Cyber Football League)га тўғридан тўғри йўлланма олдилар.

“Локомотив” киберфутболчилари Абдусапи Қаюмов, Ўктам Иброҳимов ва Шерзод Миразизов Олий лигада қатнашиш имконияти қўлга киритдилар.

Яна бир киберфутболчимиз Санжар Азизов 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Лига саралаш бахсларида қатнашади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:31, 30.09.2016.
Ўқилди: 4838 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.