Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Илҳомжон Йўлдошев учинчи олтин медални тақдим этди. Маликабону Мирзаевада эса бронза

Баҳо:
+ | -

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида давом этаётган соҳил спорт турлари бўйича Осиё 5-ўйинларида бугундан самбо бўйича беллашувлар бошлангани хақида хабар бергандик. Бугун икки нафар ҳамюртларимиз баҳсларга киришиб улардан бири олтин, иккинчиси бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолишганди.
Ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси вазни 93 килограмгача бўлган полвонлар баҳсида Илҳомжон Йўлдошев финал жангини қозоғистонлик Алибек Зекеновга қарши ўтказиб қийин кечган беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.
Демак делегациямиз ҳисобидаги олтинлар сони учтага етди. Бунгача кураш бўйича вазни 73 килограмгача бўлган спортчилар баҳсида Суҳроб Худойбердиев ҳамда вазни 66 килограмгача бўлган полвонлар ўртасида Миржон Тўхтаевлар шохсупанинг энг юқорисидан жой олишганди.
Аёллар ўртасида вазни 56 килограмгача бўлган спортчилар ўртасида Маликабону Мирзаева терма жамоамиз ғазнасига биринчи бронза медалини келтирди. Ҳал қилувчи жангни у таиландлик Чайсанг Сасипилайга қарши ўтказиб рақибини таслим этишни уддалади ва бронза медалига сазовор бўлди.
Демак ҳозирча делегациямиз ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд ва терма жамоамиз жами 5 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 41 мамлакат вакиллари орасида 9-ўринда бормоқда. Ҳамюртларимиз Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринга кўтарилиб олишди.
Эртага самбо бўйича яна икки нафар вакилларимиз баҳсларни бошлашади. Аёллар ўртасида 64 килограмгача вазн тоифасида Ирина Кулакова илк жангини непаллик Асмила Чантялга қарши ўтказса, эркаклар баҳсида юртдошимиз Истам Қудратов 74 килограмгача вазн тоифасида Мўғилистон вакили Батмунх Энхбатга қарши кураш олиб боради.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:53, 30.09.2016.
Ўқилди: 7341 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.