Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Tashkent Open—2016 халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида япониялик Хироко Кувата билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Турнирнинг биринчи даврасида Нигина ва Хироко польшалик Катарижан Питер ва испаниялик Силвия Солер-Эспиносани 7:5, 7:5 ҳисобида, чорак финалда украиналик Людмила ва Надя Киченокларни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Абдураимова ва Кувата тандеми турнирнинг ярим финал учрашувида голландиялик Деми Шуурс ҳамда чехиялик Рената Ворацова жуфтлигига қарши кортга чиқади.