Кириш Регистрация

Наманганда болалар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати финалчилари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Наманганда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон чемпионати (2005 йилда туғилган болалар ўртасида) эртага якунланади. Бугун мусобақанинг финалчилари аниқланди.

Дастлабки ярим финалда вилоятимиз терма жамоаси Тошкент вилояти терма жамоаси устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Иккинчи ярим финалда Тошкент шаҳри вакиллари Навоий вилояти терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда пойтахтликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатининг финалида Наманган вилояти терма жамоаси Тошкент шаҳри терма жамоаси билан ўзаро куч синашишади. Эслатиб ўтамиз, чемпионатда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоа ўзагини “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари ташкил этишган. Финал учрашуви “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида эртага бўлиб ўтади. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:48, 30.09.2016.
Ўқилди: 5527 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик