30 сентябр куни пойтахтимизда жойлашган Республика Олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида “Ташкент Опен” турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди ва учрашувлар якунига кўра мусобақа финалчилари номи маълум бўлди.
30 сентябр куни бўлиб ўтган матчлар ичида ўзбекистонлик теннис мухлислари учун энг аҳамиятлиси Абдураимова/Кувата (Нигина Абдураимова /Ҳироко Куwата) ҳамда Шуурс/Ворачова (Деми Счуурс/Рената Вораcова) жуфтликлари ўртасидаги учрашув бўлди. 22-ёшли теннисчимиз Нигина Абдураимова ҳамда япониялик Хироко Кувата ўзаро жуфтлик ҳосил қилиб мухлисларда илиқ таасурот қолдира олишди. Ярим финалнинг биринчи сетида 5:2 ҳисобида ортада қолаётган Абдураимова/Кувата сетни тай-брекка олиб боришга эришди. Бироқ, тай-брек Шуурс/Ворачова жуфтлиги фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сет эса Абдураимова ва унинг шериги учун муваффақиятсиз ўтди. Натижада Шуурс/Ворачова жуфтлиги матчини 7:6, 6:3 ҳисобида ютиб олди ва “Ташкент Опен” турнири филанлига йўлланма олди.
Уларнинг финалдаги рақиби руминиялик Ралука Олару (Ралуcа Олару) ҳамда Туркия вакили Ипек Сойлу (Ипек Сойлу) жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади. Ўз навбатида Олару/Сойлу жуфтлиги Кристина Плишкова ва Амра Садикович (Кристйна Плискова/Амра Садиковиc) устидан икки сетда 7:5, 6:2 натижаси билан ғалаба қозонди.
Кристина Плишкова жуфликда финалга чиқа олмаган бўлсада яккаликда ҳал қилувчи баҳсда кортга чиқади. Ярим финалда Катерина Козловани 7:6, 6:0 ҳисобида мағлуб етган Плишкова финалда турнирнинг амалдаги ғолиби япониялик Нао Ҳибино билан учрашади. Ўз навбатида Ҳибино ярим финалда чехиялик бошқа бир ракетка устаси Дениса Аллертовани 6:2, 6:3 натижаси билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, “Ташкент Опен” турнирининг ҳар икки финал учрашуви 1-октябр куни бўлиб ўтади.