Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Қашқдарё футбол фахрийлари жамоаси финал босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -
Ўзингизга маълум, шу кунларда мамлакатимиз футбол фахрийлари жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги саралаш босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

 

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Қашқадарё ва Бухоро вилояти футбол фахрийлари жамоалари ўртасида саралаш босқичининг жавоб учрашув бўлиб ўтди. Бунгача Бухоро шаҳридаги  мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида воҳамиз футбол фахрийлари фойдасига ҳал бўлган эди.

Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга кўплаб футбол ишқибозлари ташриф буюришди. Зеро, улар “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий футболчиларининг ўйинини соғиниб қолишган эди. Мухлислар бугун чиройли футбол учрашувини стадионимизда мириқиб томоша қилишди.

Энди бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, кутилганидек учрашувда мезбонларнинг устунлиги сезилиб турди. Учрашувдаги ҳисоб ҳам фахрийларимиз томонидан очилди. Фахрийларимиз томонидан ўнг қанот орқали ташкил этилган ҳужумда Рўзиқул Бердиев жуда чиройли пас билан Зафар Холмуродовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ўтмишдаги “Насаф” жамоасининг афсонавий тўпурар ҳужумчиси бу вазиятда ҳам дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 1:0. Ўйиннинг 18-дақиқасига келиб, Рўзиқул Бердиев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Фахрийларимиз томонидан ташкил этилган чиройли комбинацион ҳужумда, воҳамиз футболи фахри бўлмиш – Дадажон Тоғаев чиройли пас орқали Бердиевни тўп билн таъминлади, “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги сардори эса бир зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:0.

Фахрийларимизнинг учрашувдаги учинчи голини ҳам Рўзиқул Бердиев киритди, унинг чамаси 17 метрлардан дарвозага йўллаган зарбасини меҳмон жамоа дарвозабони қайтаришга ожизлик қилди - 3:0.

Албатта бухоролик футбол фахрийлари ҳам майдонда катта иштиёқ билан тўп суришди. Улар томонидан ташкил этилган қарши ҳужумларнинг бири гол билан якунлади. Гол муаллифи Шуҳрат Ражабов бўлди – 3:1.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда меҳмонлар ўйинчисига ҳимоячиларимиз қўполлик ишлатди. Учрашув ҳаками Бухоро футбол фахрийларига 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Ушбу жаримадан Илҳом Умуров ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – 3:2.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда тугади.

Иккинчи бўлимда воҳамиз футбол фахрийлари биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин намойиш этишди. Орадаги ҳисоб ҳам шунга монанд бўлди. Иккинчи бўлимда фахрийларимиз Бухоро футбол фахрийлари дарвозасига яна олтита гол киритишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, асосан Бердиев плеймейкерлигида ўтган учрашув томошабинларга ҳам катта завқ бағишлади. Кейинги голларга Шуҳрат Қиёмов (1), Рўзиқул Бердиев (1), Динмуҳаммад Қурбонназаров (1), Зафар Холмуродов (1), Ихтиёр Кариимов (2) муаллиф бўлишди. Шу ерда таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги икки гол Ихтиёр Каримов томонидан жуда чиройли тарзда киритилди. У дастлаб дарвозабаон билан бирга-бирга вазиятда гол киритган бўлса, кейинги голини майдон марказидан кучли зарба орқали киритишга муваффақ бўлди.

Учрашув 9:2 ҳисобида якунига етди. Демак, вилоятимиз футбол фахрийлари жамоаси умумий 13:2 ҳисобида ғолибликни қўлга киритишиб, футбол фахрийлари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг финал босқичига йўўланма олишди.

Учрашув дўстона ва ўзаро ҳурмат тарзида ўтди. Учрашув якунлангач ҳар иккала жамоа футболчилари эсдалик учун суратга тушишди (суратни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз). Меҳмонлар, “Насаф” клуби раҳбариятига ўзларига кўрсатилган ҳурмат ва учрашувни ўтказишдаги юқори ташкилотчилиги учун миннатдорчилик изҳор этишди.

Ўзбекистон футбол фахрийлари ўртасида Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичининг жавоб учрашуви.

“Насаф – Қашқадарё” – “Бухоро фахирйлари” 9:2 (3:2)
Қарши ш., “Марказий” стадион. 01.10.2016.

Бош ҳакам
: Найим Қосимов (Қарши)
Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И.Қиёмов (Қарши)
Дастлабки учрашув: 4:0.
 
Голлар:
Зафар Холмуродов (2),  Рўзиқул Беридев (3), Шуҳрат Қиёмов (1), Динмуҳаммад Қурбонназаров (1), Ихтиёр Мардонов (2).
 
“Насаф-Қашқадарё”: 1.Эркин Мирзаев, 3.Николай Минчев, 12.Нурали Султонов, 5.Шуҳрат Тошпўлатов, 14.Динмуҳаммад Қурбонназаров, 2.Обид Ҳамроев, 10.Рўзиқул Бердиев (с), 7.Комил Ямгиров, 6.Баҳриддин Амонов, 8.Зафар Холмуродов, 11.Дадажон Тоғаев.

Захирадан майдонга тушганлар
: 18.Ихтиёр Мардонов, 9.Шуҳрат Қиёмов, 15.Наврўз Жумаев, 17.Ўткир Холиқов, 20.Давлат Ғаниев, 16.Толип Шаймардонов, 4.Карим Рустамов.

“Бухоро фахрийлари”: 1.Нурилло Ҳабибов, 5.Иззат Бойназаров, 4.Завқиддин Уринов, 6.Дмитрий Ганин, 8.Илҳом Умуров, 9.Фарҳод Рўзиев (с), 11.Муҳитдин Рустамов, 14.Илҳом Абдуллаев, 21.Бобир Темиров, 22.Шуҳрат Ражабов, 19.Фарҳод Фахритдинов.

Захирадан майдонга тушди: 7.Акмал Собиров.

Огоҳлантириш: Наврўз Жўраев, Карим Рустамов (иккаласи ҳам “Насаф-Қашқадарё” жамоасидан).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 14:52, 01.10.2016.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.