Кириш Регистрация

Футзал. ЖЧ-2016. Аргентина ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди

Баҳо:
+ | -

Колумбияда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ниҳоясига етди. Финалда Аргентина ва Россия футзалчилари беллашишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Россиялик Лиманинг голига Аргентина тезкор икки гол билан жавоб берди (1:2).
Иккинчи бўлимда Россия ҳисобни тенглаштира олди, бироқ Аргентина шу заҳотиёқ икки гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб кетди (2:4). Ўйин якуни кескин кураш остида ўтди. Россия дарвозабонини алмаштиришга мажбур бўлди ва шу заҳотиёқ яна бир гол ўтказиб юборди (2:5). Аммо сўнгги дақиқада катта босим эвазига Россия икки гол уриб, ҳисобни қисқартира олди. Бундан ортиғига вақт ҳам, куч ҳам етмади. Аргентина ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди.

Футзал бўйича ЖЧ-2016.

Финал.
Россия – Аргентина 4:5 (1:2)
Голлар: Эдер Лиман (15'23", 21'18", 39'41" 2PG), Лисков (38'56") – А.Вапораки (15'49"), Куццолино (19'34" 2PG), Бранди (21'35", 22'33"), К.Вапораки (38'19")

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:32, 02.10.2016.
Ўқилди: 10193 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик