Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Севинч”нинг 12 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз айни пайтда жорий чемпионатда 15та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

“Севинч” октябр ойида Ўзбекистон АФА тақвимига кўра, чемпионат доирасидаги учта ўйин ўтказиши белгиланган бўлиб, булар “Севинч” – “Қизилқум Гули”, “Севинч” – “Металлург W” ва  “Севинч” – “Олмалиқ W” учрашувларидир.

Аммо жамоамизнинг 9 нафар ўйинчиси Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафига, 3 нафар футболчимиз U-19 терма жамоасига жалб этилиши муносабати билан, ушбу учрашувлар бошқа кунларга кўчирилади.

Ўзбекистон  аёллар терма жамоаси шу йили 20-24 октябр кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё аёллар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этишади.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги U-19 терма жамоамиз эса,  28 октябр – 6 ноябр кунлари Душанбеда бўладиган U-19 терма жамоаларининг Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик олиб боришмоқда.

Шунингдек U-19 терма жамоамиз 14-18 октябр кунлари футбол бўйича Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси – CAFA  томонидан Тошкентда ўтказиладиган аёллар терма жамоалари ўртасидаги  халқаро турнирида ҳам иштирок этишни режасига киритган.

Айни пайтда мамлакатимиз аёллар терма жамоасини бошқараётган Шерали Бобоқулов 3-9 октябр кунлари Бекободда дастлабки ўқув йиғин машғулотларини ўтказишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, Шерали Бобоқулов бекободнинг “Металлург W” жамоасининг бош мураббийи ҳамдир.

Қуйидаги футболчиларимиз ушбу йиғинда иштирок этишади:

Дарвозабон

Лайло Тилавова

Ҳимоячи

Маҳлиё Юсупова

Ярим ҳимоячилар

Зумрат Назарова

Саида Хандамова

Феруза Турдибоева

Камола Рискиева

Ильвина Аблякимова

Ҳужумчилар

Нилуфар Қудратова

Маҳлиё Сарикова

Бундан ташқари “Севинч” жамоасининг ўйинчиларидан Мафтуна Шойимова, Малика Бурханова ва Шоҳида Тожиддиновалар ҳам мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасининг аъзолари ҳисобланишади.

Демак, “Севинч” жамоамизнинг 12 нафар футболчилари мамлакатимизнинг икки  терма жамоаси сафида юртимиз шаънини ҳимоя қилишади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 10:08, 03.10.2016.
Ўқилди: 5380 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик