Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Хуан Мата ногирон мухлисга дастхат қолдириш учун клуб автобусини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби жамоаси 1 октябрь, шанба куни «Сток Сити» билан ўйиндан олдин «Лоури» меҳмонхонасига жўнаш учун «Олд Траффорд» стадионида йиғилди.

Ўйингоҳдан чиқишда клуб ярим ҳимоячиси Хуан Мата тўпланган мухлислар орасида ногиронлар аравачасидаги ёш фанатни кўриб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ҳикоя қилмоқда.

Алекс Нилд стадионга футболчиларни юзма-юз кўриш учун отаси билан бирга келганди. Мата жўнаб кетаётган клуб автобусини тўхтатди ва ишқибозлар оралаб, тўғри йигитча томон йўл олди.

Мата ёш мухлисни бағрига босди ва илиқ сўзлар билдириб, дастхат қолдирди. Ундан ташқари, ота футболчини ўғли билан бирга суратга туширди. Шундан сўнг Мата уни кутиб турган автобусга етиб олиш уcнун чопқиллаб кетди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:35, 03.10.2016.
Ўқилди: 5626 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.