Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Аёл ҳакамни ҳақорат қилган футболчи ўзига хос тарзда жазоланди

Баҳо:
+1 | -

«Спарта Прага» клубининг дарвозабони Томаш Коубек «Зброёвка» (3:3) клубига қарши ўйиндан сўнг, бош ҳакамнинг аёл ёрдамчиси ҳақида ноўрин гапларни айтган эди.

Хусусан у, «Хотинларга эркаклар футболида бало борми, уларнинг жойи ошхонада» - деган.

Шундан сўнг клуб президенти Адам Коталик дарвозабонни аёллар жамоасига бадарға қилди.

«Коубек аёллар жамоамиз билан машғулот ўтказади. Балки шунда аёлларнинг ўрни фақат ошхонада эмаслигига ишонч ҳосил қилар» - деди Адам Коталик.

«Спарта Прага» - «Зброёвка» ўйинида меҳмонлар футболчиси сўнгги сонияларда офсайддан гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:39, 04.10.2016.
Ўқилди: 6327 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.