«Милан» ҳимоячиси Алессио Романьоли жароҳатидан қутилиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди, деб хабар бермоқда Sky Sports Italia.
Романьоли бугун ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Италия терма жамоаси футболчилари билан машғулотларда иштирок этди.