«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Манчестер Сити» клуби унга қизиққанини маълум қилди.
«Ҳа, тўғри. Отам «Ман Сити» билан музокара ўтказди, бироқ жиддий таклифлар бўлмади. Бундан ташқари, «Реал» ҳам менга қизиқиб кўрди, бироқ фақат келажак ҳақида гапирди.
Бир пайтлар мендан энг яхши кўрган клубимни сўрашганида «Реал» деб жавоб берганман. Бу мени қалбимдаги клуб, бобомга бу клубда ўйнашим ҳақида ваъда берганман. Агар мен уларга керак бўлсам, албатта ўзлари алоқага чиқишади» - деди ҳужумчи Onze Mondial хабарида.