«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала яқин орада клуб билан тузган шартномасини узайтиради, деб хабар бермоқда Calcio Mercato.
Янги шартнома 2021 йилгача тузилади. Ҳужумчининг маоши эса уч баробар оширилиб, 6 миллион еврога етказилади. Италия чемпионатининг жорий мавсумида у 6 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган.