Олий лиганинг 24-турида "Нефтчи"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган жамоамиз аъзолари қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Кеча футболчиларимиз "Сўғдиёна"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди. Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ, барча ўйинчилар машғулотда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Обод" учрашуви 14 октябрь куни Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00га белгиланган.