Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Франция - Болгария ўйинидан олдин Евро-2016нинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни олди.
Чемпионат давомида 25 ёшли футболчи 6 гол урган ва 2 голли узатмани амалга оширган эди. Натижада УЕФАнинг техник кузатувчилари уни мусобақанинг энг яхши футболчиси деб тан олишди.













