«Рома» ҳужумчиси Франческо Тотти фаолиятини мураббийликда давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
«Мураббий бўлиш? Бир томондан мен буни истайман, лекин кўпчиликни бошқара олиш қобилиятимни билган ҳолда, буни эплай олишимга шубҳаланаман. Балки, футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин менга нимадир туртки берар. Боиси, кўп ўйинчилар мураббийга айланишади.
Лучано Спаллетти билан муносабатим? Яхши. Муносабатларимиз фақат футбол майдони билан чекланиб қолмайди», – деди Тотти.