Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Болгарияга (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Биз рақибдан шундай ўйинни кутган эдик, афсуски тезкор гол ўтказиб юбордик. Бироқ дарҳол ўзимизга келиб, ташаббусни қўлга олдик. Шундай руҳни сақлаб қолишимиз ва кейинги ўйинда ҳам очколарни қўлга киритишимиз шарт.
Гризманн ва Гамейро? Улар бир-бирини тўлдирмоқда, тезкор ҳаракат қилиб, рақибга етарлича ташвиш туғдирмоқда» - деди Варан L’Equipe хабарида.