Агент Мино Райола «Милан» ва Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган мижози Джанлуиджи Доннарумма иқтидорига яна бир бор юқори баҳо берди.
«У эндигина 17 ёшга тўлди. У ҳар бир машғулотга ўзгача ёндошади. Доннарумма келажакда дунёнинг энг кучли дарвозабонига айланиши мумкин», — дейди Райола.