Польшанинг Валбжих шаҳрида ташкил этилган спорт курашлари бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Абдужалил Абдураҳмонов бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз D дивизионида 58 килограм вазнга эга бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этиб фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Ушбу дивизионда 51-55 ёшли фахрийлар ўзаро кураш олиб боришганини эслатиб ўтмоқчимиз. Мазкур вазн тоифасида олтин медални Арманистонлик Жора Ховханисян қўлга киритган бўлса, АҚШлик Виктор Рафаэль Айбар кумуш медали билан тақдирланди. Маълумот учун, Абдураҳмонов 2012-йилда Венгрияда ташкил этилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалига сазовор бўлганди.
Қозоғистоннинг Семей шаҳрида юнон рум кураши бўйича ўтказилган анъанавий халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ва иккинчи рақамли спортчилари билан иштирок этди. Мусобақада терма жамоамиз шарафини Феруз Тухтаев (59 кг), Абдурашид Бердалиев (59 кг), Арам Варданян (66 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг), Жаҳонгир Турдиев (96 кг) ва Мўмин Абдуллаев (130 кг)лар ҳимоя қилишди.
Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Болат Турлихонов хотирасига бағишлаб 22-маротаба ташкил этилган мазкур мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Белорус ва Қирғизистонлик полвонлар гиламга чиқишди. Якунда ҳамюртларимиздан Арам Варданян ва Муҳаммадали Шамсиддиновлар ўз вазн тоифаларида бронза медалларини қўлга киритишди.
Шунингдек, Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси беш нафар спортчи билан иштирок этиб битта кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритди. Вазни 86 килограмгача бўлган полвонлар баҳсида Умид Исманов кумуш медалига сазовор бўлган бўлса, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Сирожиддин Ҳасанов бронза медали билан тақдирланди.
Чемпионлар Лигаси-2026/27: плей-офф босқичидаги барча жуфтликлар аниқланди [8542]
Мэсси фаолиятини якунлади [5813]
«Барселона» юлдуз ҳимоячи билан боғланди [3218]
Флик трансферлар сабаб «Барселона»нинг олти нафар ўйинчисини умумий гуруҳдан четлатди [2945]
"Барселона" футболчилари Ферран Торресдан норози бўлишмоқда [2743]
"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси Моуриньони ҳайратда қолдирди [2604]
Элит ОЧЛда умумий босқичига чиққан барча жамоалар маълум бўлди [2516]
Моуриньо Гвардиоланинг «Барселона»сини қандай қилиб «йўқ қилганини» эслади [2342]
Фликка фақат Альварес керак [2102]
"Барселона"нинг Родри бўйича янги таклифи "Манчестер Сити"ни қониқтирмади [1918]













