Кириш Регистрация

"Нефтчи" мухлисларни стадионга чорлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган, шонли тарихга эга “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” клублари Олий лига 25-тур доирасида ўзаро тўқнаш келишмоқда.

Принципиал рақиблар ўртасидаги қарама-қаршиликлар хар доим кескин курашларга бой ўтган. Хабарингиз бор, жорий мавсумда “Нефтчи” ва “Пахтакор” клубилари ўртасидаги дастлабки баҳс Тошкентда бўлиб ўтди. Унда фарғоналик футболчилар узоқ йиллик танаффусдан сўнг Пойтахт клубини мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Орадан кўп ўтмай, мухлислар “Нефтчи” ва “Пахтакор” иштирокидаги яна бир баҳсга гувоҳи бўладилар. 15 октябрь куни Андрей Фёдоров жамоаси Фарғонада Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Учрашув вақти соат 16:00га белгиланган. Беллашув Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Одатга кўра, ўйиндан бир кун аввал хар иккала жамоа ўринборсарлари ўртасидаги баҳс ҳам ўтказилинади. Ушбу баҳс Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15:00да бошланади.

Барча мухлисларни ушбу ўйинларга таклиф қилиб қоламиз!

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 12:45, 13.10.2016.
Ўқилди: 6256 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик